"Нима қилаётганимни унчалик тушунмадим". Холанд Жаҳон чемпионатида Норвегиянинг Бразилия устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди
"Жаҳон чемпионати – 2026" 1/8 финал босқичида Норвегия терма жамоаси кутилмаганда Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қаҳрамони сифатида икки гол муаллифи, ҳужумчи Эрлинг Холанд майдон марказида эътибор марказида қолди. Унинг иккинчи, ҳал қилувчи голи 90-дақиқада урилди ва Норвегияни тарихий ғалабага олиб чиқди.
Учрашувдан сўнг Холанд ўз ҳис-туйғуларини баҳам кўрар экан, бу ғалаба ва шахсий ўйини ҳақида шундай деди:
"Ҳар сафар янги чўққига чиқяпман. Доим диққатимни йўқотмасликка, қўлимдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламан. Менинг ҳаётим – гол уриш. Нима қилаётганимни доим ҳам онгли равишда англамайман, шунчаки шундай инсонман. Энг муҳими – диққатни жамлаш. Имкон пайдо бўлганда эса нима қилишим кераклигини аниқ биламан", — дея Холанднинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида келтиради.
Шу тариқа, Норвегия жаҳон чемпионатида 1/4 финалга йўл олди. Кейинги босқичда скандинавияликлар Англия ёки Мексика терма жамоаси билан куч синашади.

Фикрлар