Нимага Бензема ОКМКга қарши ўйинда майдонга тушмади?

ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қизиқарли томони, ушбу баҳсда иштирок этилиши кутилган Карим Бензема кутилмаганда таркибдан тушиб қолди. Бу воқеага жамоа бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту изоҳ берди. 

"Бензема Якшанба кунги машғулотларда кутилмаганда жароҳат олди. Тез орада у қанчага сафга чиққани маълум бўлади", - деди португалиялик мутахассис.

Мураббийнинг сўзларига кўра, 35 ёшли ҳужумчи елкасидан жароҳат олган ва тез орада клуб унинг аҳволи ҳақда расмий баёнот беради. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!