Нўъмон Ҳасанов "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?
Суперлига 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйиндан сўнг "лочинлар" устози Нўъмон Ҳасанов учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Ассалому алайкум! Худога шукр, бугун узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга катта раҳмат айтаман. Футболчилар кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсата олишди.
“Бунёдкор” жамоаси аъзоларига ҳам чиройли ўйин намойиш этишгани учун раҳмат айтаман. Ҳар икки жамоа бугун очиқ ўйин намойиш этди. Ҳисоб очилганидан сўнг, негадир йигитлар ҳужумкорликни сусайтиришди. Натижада танаффусга саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди.
Иккинчи бўлимда йигитлар танаффусда берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиб, иккинчи тўпни киритганимиздан сўнг, очилиб, тўпни назорат қилишди ҳамда зафар қучишди. Бунинг учун йигитларга миннатдорлик билдираман. Тўғри, хатолар бўлди. Жамоага мен кутган ўйинни намойиш этиши учун вақт керак. Ҳали бу борада иш олиб борамиз, - деди Нўъмон Ҳасанов.
Фикрлар
Ўзингизни кўрсатишга зўр имконият.
Навбахор ва Хасановга омад.