Нўъмон Ҳасанов: "Қизилқум"га қарши ўйин битта голга қадар эди

"Ҳар иккала жамоа бугун ғалаба учун майдонга чиққанлиги кўриниб турди. Ўйин битта голгача эди. Дурангга мос баҳс бўлди деб ўйламан . Аммо беллашув охирида гол уриб, ғалабага эришдик. Иккита мағлубиятдан кейин хулоса чиқариб, бугун яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Мухлисларимизга катта раҳмат. Узоқ йўл босиб келиб, бизни майдонда қўллаб-қувватлаб туришди...

Ўша жарима тўпи белгиланган вазиятда Мурод тўпни жарима майдончасига узатмоқчи эди. Мен унга дарвозага тепиши кераклигини айтдим. Шу боис у дарвозага зарба берди ва гол ургач, мени олдимга келиб миннатдорчилик билдирди", - деб Ҳасановнинг сўзларини келтириб ўтди "Қизилқум" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!