Нодир Исломов "Ҳумо"нинг бугунги мағлубияти сабабини айтди
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Тольяттининг "Лада" клубини қабул қилди ва 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Меҳмонлар томонидан киритилган тўртта шайбага "қанотлилар" сафида Нодир Исломов ва Евгений Григоренколар жавоб қайтара олишди холос.
Беллашувдан сўнг ОАВ ходимлари микст-зонада "Ҳумо" аъзоаси Нодир Исломовни саволга тутишди.
"Лада" бугун ўз вазиятларидан унумли фойдаланиб ғалабага эришди. Шундай бўлсада, бизда учрашув сўнггига қадар имкониятлар юзага келди, йигитлар охиригача курашишди.
Албатта, гол киритганингда жамоага ёрдам беришни истайсан. Икки кундан сўнг ЦСК ВВСга қарши баҳсда эса ягона мақсад - ғалаба илинжида музга чиқамиз", - деди Исломов.
Эслатиб ўтамиз, Исломов бугун "Ҳумо" сафида илк бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
Фикрлар