Нодирбек Абдусатторов 11-турни ҳам ўтказди. Натижа қандай?

Хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Польшада бўлиб ўтаётган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бироз вақт олдин у 10-турда Магнус Карлсенни мағлубиятга учратиб, сенсацион натижа қайд этган эди. У 11-раундда россиялик Владимир Федосеев билан дурангга имзо чекди ва тур якуни бўйича пешқадам бўлиб турибди. Турнир бугуннинг ўзидаёқ, 2 турдан сўнг якунига етади. Натижаларни бизда кузатиб боринг. Нодирбекнинг кейинги рақиби 15 ёшли ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Доммаражу бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!