Нодирбек Абдусатторов бугун 3 нафар ҳиндистонлик шахматчиларга қарши дона суради. Улардан бири Гукеш!

CHERY AUTO

Шахматчимиз GM Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида старт олган "Tata Steel Chess Indian 2022" мусобақаси рапид йўналишида ўз иштирокини бошлади. Абдусатторов кеча 3 тур якунига кўра 1.5 очко жамғарган. Шуни таъкидлаш лозимки, у 3-турда кучли шахматчилардан бири АҚШлик GM Хикару Накамурани мағлуб этган эди. 

Tecno

Бугун мусобақа доирасида яна 3 та тур бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз барча турда Ҳиндистон вакилларига қарши дона суради. 

Унинг рақиблари қуйидаги шахматчилар бўлади: 

4-тур: GM Видид Сантош

5-тур: GM Гукеш

6-тур: GM Сетураман

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!