Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess Indian 2022" рапид йўналиши мусобақасини якунлади (жадвал)
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess Indian 2022" мусобақаси рапид йўналиши баҳслари ўз якунига етди. Бугун ўтказилган охирги турларда ҳамюртимиз GM Нодирбек Абдусатторов яхши натижа қайд этган бўлсада, бу очколар совринли ўринлар учун етарли бўлмади.
У бугун 7-турда АҚШ вакили GM Уэсли Сони мағлуб этиб, 8-турда озарбайжонлик GM Шаҳрияр Мамедяров ва сўнгги 9-турда эронлик GM Парҳам Магсодло билан дуранг ўйнади.
Шу тариқа Абдусатторов 9 тур якунига кўра 4,5 очко жамғарган ҳолда 7-ўрин билан кифояланди.
Қуйида якуний жадвал ҳолати билан танишинг:
Мусобақанинг блиц йўналиши баҳслари 3-4 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Фикрлар