Нодирбек Абдусатторов Туркия шахмат лигасида иккита медални қўлга киритди

Шахматчимиз GM Нодирбек Абдусатторов Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркия шахмат суперлигасида иштирок этди. Мусобақада шахматчилар жамоаларга бўлинган ҳолда 13 раунд ўзаро баҳс олиб бордилар. Абдусатторов "Туркия ҳаво йўллари спорт клуби" жамоаси таркибида дона сурди ва унинг жамоаси суперлига якуни бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, Нодирбек лига якунида 9 очко жамғариб иккинчи доскада шахсий натижалар бўйича олтин медаль соҳиби бўлди.

IMG_20220827_220728_680

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!