Нодирбек Абдусатторов учун кун омадсиз бўлди (натижалар)
Хабар бериб ўтганимиздек, Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess Indian 2022" мусобақаси рапид йўналиши баҳслари фавом этмоқда. Унда иштирок этаётган ҳамюртимиз GM Нодирбек Абдусатторов учун бугунги кун унчалик ҳам омадли бўлмади.
Шахматчимиз 4-турда GM Видид Сантош ва 5-турда GM Гукешга имкониятни бой берган бўлса, куннинг сўнги 6-турида GM Сетурамани мағлуб этди.
6 тур якунига кўра, 2,5 очко жамғарган ҳамюртларимиз турнир жадвалида 9-поғонага тушиб кетди.
Ҳозирда Ҳиндистон вакили GM Ниҳал Сарин 4,5 очко билан жадвалда пешқадамликни ўз қўлига олган бўлса, яна бир мезбон шахматчи GM Аржун Эригаси 3,5 очко билан, қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринга жойлашган. Ҳудди шунча очкога эга Озарбайжон вакили GM Шаҳрияр Мамедяров ҳозирча кучли учликни якунлаб берган.
Эртага мусобақа рапид йўналишининг сўнгги 7-9 тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Фикрлар