Нодирбек Рахимов ва Ажинияз Сапарниязов Осиё чемпионати финалига йўл олди
Таиланднинг Чонбури шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эркин курашчиларимиз ҳам медаллар жамғаришда давом этмоқда. Жумладан, 61 кг вазн тоифасида Нодирбек Рахимов финалга қадар барча рақибларини мағлуб этди. Энди юртдошимиз финалда эронлик рақибига қарши Осиё чемпионлиги учун гиламга чиқади. 92 кг вазнда яна бир ҳамюртимиз Ажинияз Сапарниязов ҳам финалга йўл олди. У ҳам хал қилувчи бахсда форс курашчисига қарши бахс олиб боради.
Фикрлар