Нодирбек Яқуббоев 7.500 АҚШ долларини қўлга киритди
Ads

Жорий йилнинг 6-11 август кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида 26-маротаба Абу Даби Халқаро Шахмат Фестивали(26th Abu Dhabi International Chess Festival) бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, Халқаро гроссмейстрлар Нодирбек Яқуббоев, Нодир Абдусаттаров ва Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Синдаровлар қатнашишди.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, 9-турдан иборат баҳсда, ҳамюртимиз 7,0 очко билан 2 ўринни Нодирбек Яқуббаев, Нодирбек Абдусаттаров эса 6,0 очко билан 16 ўринни ва энг ёш Ўзбекистон чемпиони Синдаров Жавоҳир эса 5,5 очко билан 28 ўринни эгаллашди.

Мусобақа расмий сайти adchessfestival.ae келтирилган маълумотга кўра, 27 мамлакатдан 55 гроссмейстр (7 аёл), 34 Халқаро тоифадаги спорт усталари(10 аёл), умумий 150 шахматчи қатнашган турнирда, рейтинг-пешқадами украиналик Юрий Криворучколар қатнашган бўлишса-да, финалда 1-ўринни грузиялик Баадур Жобава ғолиб бўлди. 2-ўринни эгаллаган Халқаро гроссмейстр, Халқаро Шахмат академияси тингловчиси Нодирбек Яқуббаевга кумуш медал билан бирга 2- ўрин учун 7.500 $ (АҚШ доллари) миқдоридаги пул мукофоти ҳам топширилди.