Нўъмон Ҳасанов дебютини мағлубият билан бошлади

Яқинда Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган ўзбекистонлик Нўъмон Ҳасанов янги клубидаги дебютини ўтказди.

Тожикистон олий лигасининг 8-турида “Хўжанд”  ЦСКА-Помир жамоасини қабул қилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин меҳмонлар 67 ҳамда 90+4-дақиқаларда жавобсиз иккита гол уриб ғалабани расмийлаштиришди.

Биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида “Хўжанд” легионери Тони Бикатал қизил карточка туфайли майдондан четлатилди. Шундай қилиб, Нўъмон Ҳасанов “Хўжанд”даги дебютини мағлубият билан бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
05/05/2023 17:55
Н.Хасанов мураббийлик килолмайди.
Бунга уни фаросати етмайди.
Бакир-чакир билан натижа килиб булмайди.
Dolche& Gabana
05/05/2023 16:06
Яна бир марта кайтараман нумон тренер эмас худжанд бу чала тренердан тезда кутилмаса узини тожиклани 1чи лигасида куради бу аник