Нўъмон Ҳасанов келгач, жамоасининг натижалари яхшиланмоқда

  • 26 Jun 16:42
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Тожикистон чемпионатида навбатдаги тур баҳслари ўтказилди. Нўъмон Ҳасанов келганидан кейин “Истаравшан” жамоасининг ишлари юришяпти.

Яқинда хабар берганимиздек, “Истаравшан” “Эсхата”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Шундан кейин дарҳол иккинчи давра баҳслари уланиб кетди, худди биздаги про лигада бўлгани каби.

истаравшан222

Шу боис Ҳасанов жамоаси яна “Эсхата” билан майдонда куч синашди. Эътиборлиси, "Истаравшан" жамоаси сафарда рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уришга муваффақ бўлди. Шуни айтиш жоизки, ҳамюртимиз янги клубида ўйин услубидан тубдан ўзгартирди ва бу эндиликда натижада ҳам ўз аксини кўрсатмоқда.

истаравшан4

Нўъмон Ҳасанов жамоаси навбатдаги 11-турни 4 июль куни ўз майдонида “Хўжанд”га қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!