Нўъмон Ҳасанов мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувларидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви ўз якунига етди. Ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ҳар икки жамоа яхши таассурот қолдирди. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Сўнгги дақиқаларда киритган голимиз айнан уларнинг қўллаб-қувватлагани натижасида юзага келди. Рақиб ҳимоявий ўйин кўрсатиб, қарши ҳужумларга таянди.

"Насаф" қанотлардан кўп ҳужумлар уюштирди. Тўғриси, ўйин бунақа тус олишини кутмагандик. Ўзингиз кўрганингиздек, баъзи футболчиларнинг жисмоний ҳолати учрашув темпига дош бермади."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!