Нўъмон Ҳасанов Тожикистонда ой лауреатига айланди

Яқиндагина Тожикистоннинг “Истаравшан” клуби бош мураббий сифатида иш бошлаган ҳамюртимиз Нўъмон Ҳасановнинг қўшни чемпионатдаги ишлари жуда яхши кетяпти.

Sports.uz сайти орқали унинг жамоаси кетма-кет иккита учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритгани хусусида хабар бергандик. Буни қарангки, “Истаравшан” жамоасида иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган Ҳасанов Тожикистон чемпионатида июнь ойининг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Бу ҳақида Тожикистон футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.

истаравшан5

Эътиборлиси, Нўъмон Ҳасанов “Истаравшан”га келгунига қадар клуб кетма-кет олтита учрашувда мағлубиятга учраган. Ўзбек мураббийи иш бошлагач, вазият кескин ўзгарди ва бирин-кетин иккита учрашувда муҳим ғалабаларни қўлга киритиб, олти очкога эга бўлди. Ой лауреатига айланган Ҳасановга шунингдек, 3000 сомони (300 АҚШ доллари) рағбат сифатида топширилди. Ҳамюртимизга Тожикистон чемпионатидаги фаолиятида омад тилаб қоламиз.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!