Номзодлар турнири очилиш маросими: мусобақа олдидан ёрқин старт

2026 йилги "FIDE Candidates Tournament 2026" очилиш маросими Кипрда тантанали равишда бўлиб ўтди. Унда эркаклар ва аёллар ўртасидаги турнир иштирокчилари, расмийлар ва меҳмонлар қатнашди.

Маросим мусиқа, чиқишлар ва маданий дастурлар билан бойитилди. Об-ҳаво ёмғирли бўлишига қарамай, тадбир юқори кайфиятда ўтди. Шунингдек, иштирокчилар учун махсус танишув учрашуви ҳам ташкил этилди.

Matthias Bluebaum, Angelika Valkova

Кечқурунги расмий қисмда турли давлатлар вакиллари иштирок этди, жумладан FIDE раҳбари Аркадий Воркович турнирни ўтказишга ҳисса қўшганларга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, шахматчилар саҳнага чақирилиб, қизиқарли савол-жавоблар орқали мухлисларга яхши кайфият улашди. Айниқса, Маттиас Блюбаум ва Вэй Ининг жавоблари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Маросим якунида қўшиқчи Томаи Аперги чиқиши тадбирга янада файз бағишлади.

Энди эътибор 29 март куни старт оладиган ўйинларга қаратилган бўлиб, унда навбатдаги Жаҳон чемпионига даъвогарлар аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!