Норвегия - Франция ўйинидан кейин отишма бўлди, яраланганлар бор!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги Норвегия – Франция учрашувидан (1:4) кейин юзлаб мухлислар тўпланиши ортидан отишма содир бўлди. Натижада тўрт киши ўқдан жароҳат олгани хабар қилинмоқда. 

Учрашув АҚШнинг Массачусетс штати, Фоксборо шаҳрида жойлашган «Джиллетт» стадионида ўтказилган.

Массачусетс полиция департаменти маълумотига кўра, жума куни ярим тундан сал олдин отишма юз бергани ҳақида бир нечта чақирув келиб тушган.

- Ҳодиса жойига етиб борган полиция ходимлари Мэйн-стрит ва Парк-стрит кесишмасида камида тўрт нафар фуқарони ўқотар қуролдан жароҳат олган ҳолда топди, – дея полиция баёнотидан иқтибос келтиради ABC News.

Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган. Ҳозирча уларнинг аҳволи юзасидан расмий маълумот берилмаган. Отилган ўқлар бўйича ҳибсга олинганлар ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудида ўтказилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони сифатида Аргентина терма жамоаси майдонга тушмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!