Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Холандни мақтади
Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Столе Сольбаккен жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
Мураббийнинг таъкидлашича, у бугунгача Холаннга ўхшаб ўйнайдиган футболчини кўрмаган.
«Эрлинг жуда хотиржам, ўзининг энг кучли томонларини яхши билади. У майдонда жамоага қай тарзда ёрдам бериши мумкинлигини аниқ тушунади. Бразилияга қарши ўйинда ҳам худди шундай бўлди», — дея Сольбаккен сўзларини келтиради Globo нашри.
Эслатиб ўтамиз, жорий жаҳон чемпионатида «Манчестер Сити» форварди етти марта рақиб дарвозасини ишғол этди.
Норвегия терма жамоаси Шимолий Америкада ўтаётган мундиал плей-офф босқичининг 1/4 финалига йўл олган ва бу босқичда Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Холандга «Реал» клуби томонидан жиддий қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар