"Ноттингем Форест" футболчисини рекорд суммага сотиши мумкин
"Ноттингем Форест" футболчиси Мурилло энг қиммат сотилган ҳимоячи бўлиши мумкин. Бу ҳақда "GOAL" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра,"ўрмончилар" бразилиялик футболчи учун ҳозирда 100 миллион фунт стерлингдан кўпроқ пул таклиф бўлса, трансфер масаласини кўриб чиқиши мумкин. Агар "Ноттингем"нинг режаси амалга ошса, Мурилло тарихдаги энг қимматга сотилган ҳимоячи бўлади. Уни ҳозирда "Реал", "Барселона", "Бавария", "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.
Маълумот учун, 23 ёшли футболчи жорий мавсум "Форест" сафида 15 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол киритишга эришди.



Фикрлар