Новак Жокович франциялик теннисчини 12-маротаба енгди

CHERY AUTO

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Шанхайда ўтаётган эркаклар ўртасидаги  "Мастерс" мусобақасида учинчи даврага чиқди.

Tecno

Новак мусобақанинг иккинчи даврасида франциялик Жереми Шардини 6:3, 7:5 ҳисобида таслим қилди. Бу ғалаба Жокович ва Шарди ўртасидаги 12 ўйиндир. Ушбу баҳсларнинг барчасида сербиялик теннисчининг қўли баланд келган.

Энди Н.Жокович "Shanghai Rolex Masters" турнирининг учинчи даврасида  италиялик Марко Чеккинато ва кореялик Хён Чон учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!