Новак Жокович чорак финалга йўл олди

Қатарда Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган турнирда сербиялик теннисчи Новак Жокович чорак финалга йўл олди.

Доха шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг иккинчи даврасида Новак венгриялик Мартон Фучовични уч сетда, - 4:6, 6:4, 6:1 ҳисобида енгди.

Энди Жокович "Qatar Exxon Mobil Open" турнирининг  1/4 финалида россиялик Андрей Рублёв, ёки грузиялик Николоз Басилашвилига қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)