Новак Жокович: Ростан ҳам Серенани севаман!

Сербиялик теннисчи Новак Жокович америкалик Серена Уильямс билан муносабати ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен ҳақиқатдан ҳам Серенани севаман. У ҳарқандай яхши сўзларга арзийди. Айниқса она бўлганидан сўнг. Унинг фаолияти келажакда барчага ўрнак бўлади.

Биз яхши муносабатдамиз. Менинг қизим унинг қизидан бир кунгина кичик. Доимо оиламиз ва фарзанг тарбиячи ҳақида гаплашиб турамиз.

Серена ҳали кўп нарсага эришади ва у буюк теннисчи бўлиб қолади" - дейди Новак.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар