Нойер: Рибери жароҳат олгунига қадар “Бавария”нинг асосий футболчиси эди
“Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер франциялик жамоадоши Франк Риберининг мюнхенликлар билан шартномани узайтирганлигига ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Франк – жаҳон миқёсидаги футболчи. Рибери жароҳат олгунига қадар “Бавария”нинг асосий футболчиси эди.
Ҳеч шубҳасиз айтишим мумкинки, у жамоа учун борини беради. Ушбу мавсумда Рибери жамоамизнинг ғалабаларида асосий ролни ўйнади”, - дейди германиялик дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина “Бавария” Франк Рибери билан амалдаги шартномани 2018 йилга қадар узайтирган эди.
Фикрлар