Нойер ва Хуммельс
Ads

"Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер жамоанинг бугунги машғулотларни ўтказиб юборди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра 32 ёшли посбон шамоллаб қолган. Худди шу сабаб билан захира дарвозабони Свен Ульрайх ва ҳимоячи Матс Хуммельслар ҳам машғулотларда иштирок этишмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ўзининг навбатдаги учрашувини 2 март куни “Боруссия” Мюнхенгладбахга қарши ўтказади.