
Нуфузли турнир олдидан матбуот анжумани ўтказилди
Жорий йилнинг 28-31 май кунлари Нукус шаҳридаги 1- сонли спорт мактаби манежида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур жаҳон чемпионати олдидан бугун Нукус шаҳрида жойлашган 1- спорт мактаби мажлислар залида матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Еркинбай Қутибаев, халқаро белбоғли кураш федерацияси президенти Хабир Сабирович, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, ёшлар миллий терма жамаомиз бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди. Таъкидлаш жоиз, 28-31 май кунлари ўтадиган ушбу жаҳон ва осиё чемпионатининг мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этади.
Фикрлар