Нурмагомедов келаси ой дебют қилиши мумкин

  • 11 ноябрь, 2020, 17:00
  • 0
  • MMA

Россиялик жангчи Умар Нурмагомедов UFCдаги дебюти қачон бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Йил якунига қадар жанг қилишимга умид қиламан. Агар визадан муаммо бўлмаса, 19 декабрь куни октагонга кўтарилишим керак," - деди Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни.

Умар "UFC 254" турнирида Сергей Морозовга қарши баҳслашиши керак эди, аммо инфекция туфайли жанг амалга ошмай қолди.

19 декабрь куни Лас-Вегасда UFCнинг бу йилги финал турнири бўлиб ўтади. Кечанинг марказий жангида Хамзат Чимаев ва Леон Эдвардс қарама-қаршилиги кузатилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!