Нурмагомедов Макгрегор билан бўладиган жангда рекорд миқдорда гонорар олади

Енгил вазн тоифасида (UFC) чемпиони Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан бўладиган титул жангида 10 миллион доллардан кўпроқ гонорар олади. Бу аралаш яккакураш жанг санъатларида фаолият юритадиган россиялик спортчилар учун рекорд гонорар ҳисобланади.

Нурмагомедов жанг олдидан: “Бу UFC тарихидаги энг йирик жанг бўлади. Мухлислар менинг ғалабамни кутишмоқда. Жанг кўп пул олиб келади, чунки Конор жуда машҳур”, деган эди.

Макгрегор ва Нурмагомедов айни дамда UFC 229 турнирига тайёргарлик кўрмоқда. Жанг 6 октябр куни Лас-Вегасда бўлибўтиши режалаштирилган. Россиялик спортчи енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Нурмагомедов профессионал фаолиятида бирор марта мағлубиятга учрамаган. Унинг ҳисобида 26 ғалаба мавжуд. Макгрегор эса ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ҳисобланади. У 19 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган.

> Майк Тайсон Нурмагомедов ва Макгрегор жангида кимни қўллаб-қувватлайди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!