Нурмагомедов Макгрегорга шарт қўйди

  • 9 март, 2020, 04:03
  • 0
  • MMA

UFCнинг енгил вазндаги чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг жамоаси икки дивизионнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегорга қарши реванш жангини ўтказишга розилик берди.

Нурмагомедовнинг менежер Абдулазизнинг сўзларига кўра, Макгрегор Жастин Гэтжига қарши жанг ўтказиб, уни мағлуб этса, реванш ўтказилишига қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор сўнгги марта UFC 246 доирасида Дональд Серронега қарши баҳснинг дастлабки раундида нокаут эвазига ғалабани қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!