Нурмагомедов менежери Сауль Альваресга қарши жанг ташкил қилишни истамоқда

CHERY AUTO

UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг менежери Али-Абдуль Азиз россиялик жангчининг бокс бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Сауль Альварес билан жанг қилишини истамоқда.

Tecno

Альвареснинг промоутери Оскар де ла Хойя кўп гапирмоқда. Келинг, Сауль ва Хабиб тўқнашувини ташкил қиламиз. UFC президенти Дана Уайт ва Оскар уни қўллаб-қувватлайди, – деб ёзади Азиз твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Нурмагомедов дисквалификация қилинган. Конор Макгрегорга қарши жангдан кейинги муштлашув бўйича иш 10 декабр куни кўриб чиқилиши керак эди, бироқ Невада штати атлетик комиссияси йиғилишни номаълум муддатга қолдирди. Кейинчалик у 29 январда ўтказилиши маълум қилинди.

Comments

You must be logged in to commet!