Нурсултон Рўзибоев собиқ UFC вакилига қарши жанг қилади

  • 28 апрель, 2021, 16:15
  • 0
  • MMA

Юртимизнинг энг кўзга кўринган ММА вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. 

Хабарингиз бор, Нурсултон Рўзибоев Бахрайннинг "Brave CF" промоушени билан шартнома имзолаган ва ундаги дебют жангини ҳам ўтказиб улгурганди. Ушбу промоушендаги илк жангини ҳамюртимиз франциялик Иброҳим Манега қарши ўтказиб, бринчи раундда "слам" услубида рақибини нокаутга учратганди. Ваҳоланки, Нурсултон аслида ушбу турнирда швециялик собиқ UFC жангчиси Андреас Сталь билан жанг қилиши лозим эди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, Сталь жангда иштирок эта олмаган ва унинг ўрнини франциялик жангчи тўлдирганди. 

Аммо промоушен мутасаддилари Рўзибоев-Сталь қарама-қаршилигини барибир ташкиллаштирадиган бўлди. Яъни, 4 июнь куни бўлиб ўтиши кўзда тутилаётган "Brave 47" турнирида Нурсултон Рўзибоев швецияликка қарши жанг қилади.  

Андреас Сталь фаолияти мобайнида 12 та ғалаба ва тўртта мағлубият қайд этган. Икки бора UFC промоушенида октагонга кўтарилган. Ҳозирги кунда ярим ўрта вазн тоифасида UFCнинг етакчи вакилларидан бири Гилберт Бёрнс билан ҳам жанг ўтказиб, очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Ҳамюртимизнинг кўрсаткичи эса 30-8 кўриниш олган. 

Мазкур жангда юртдошимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!