“Ньюкасл” Абрамовичдан машҳур ҳимоячини сўрамоқда
"Челси" ҳам йўқ демаса керак
“Ньюкасл” раҳбарияти Роман Абрамович жамоасида тўп сураётган Маркос Алонсони олиб келишга ҳаракат қилмоқда.
Келаси мавсумга катта режаларни амалга оширишга бел боғлаган бу жамоа “Челси”дан 29 ёшли испаниялик футболчини тўлиқ сотиб олмоқчи. Лондонликлар ҳам бу таклифга қарши эмас. Чунки улар Алонсонинг ўрнига “Лестер”дан Чилуэллни олиб келиш ҳаракатларини бошлаб юборган.
Алонсо премьер-лига бағсларида 11 та ўйинда 4 та гол урди ва учта голли пас берди. Унга “Атлетико”, “Ювентус” ва “Интер” ҳам таклиф юборишга тайёр турибди.
Изоҳлар (0)