“Ньюкасл” бир жуфт трансферга қўл урмоқчи

  • 03 Jan 23:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ньюкасл” жорий мавсумда Англия премьер-лигасида энг кўп гол ўтказган жамоа ҳисобланади. Шу боис “қарғалар” бош мураббийи Эдди Хау биринчи навбатда ҳимоя чизиғини кучайтиришга эътибор қаратмоқда.

Tecno

Ньюкаслликлар қишки трансферлар вақтида нидерландиялик икки ҳимоячи – “Манчестер Сити”дан Натан Аке ва “Лилль”дан Свен Ботманни олиб келмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Эдди Хауга “шаҳарликлар” асосий таркибига киришга қийналаётган Натан Акенинг ўйин услуби жуда ёқади. Нидерландиялик ҳимоячи бу мавсум Хосеп Гвардиола қўл остида етти марта майдонга тушиб, битта гол ҳам урди.

Шунингдек, “Ньюкасл” мутасаддилари бош мураббий талабига кўра, Свен Ботман бўйича “Лилль” билан музокараларни бошлаб юборди. Французлар истеъдодли ўйинчини 30 миллион фунтга баҳоламоқда.

21 ёшли ҳимоячи Франция чемпионатида 12 марта ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!