"Ньюкасл" "Челси" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Аввалроқ, "Ньюкасл" бу ёзда трансферлар учун катта пуллар сарфламаслиги ҳақда миш-мишлар тарқалганди. Клуб "Челси" ҳимоячиси Марк Кукурельяга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда "The Mirror" нашри.
Маълум бўлишича, мазкур трансфер "Ньюкасл"га қимматга тушмайди, яъни "аристократлар" испаниялик футболчига катта сумма талаб қилмаслиги мумкин. Почеттино чап қанот ҳимояда Бен Чилуэллни ўйнатишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Кукурелья ўтган ёзда "Брайтон"дан 65 миллион евро эвазига сотиб олинган. 24 ёшли фулбек ушбу мавсум "Челси" таркибида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голда иштирок этган.
Фикрлар