"Ньюкасл" "Челси"дан футболчи харид қилмоқчи

"Ньюкасл" "Челси" ярим ҳимоячиси Конор Галлахерни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Football Insider" нашрининг маълум қилишича, "қарғалар" ёзги трансфер вақтида инглиз билан шартнома имзоламоқчи. Галлахернинг трансфери "Ньюкасл"га 30 миллион фунт стерлингга тушиши кутилмоқда. Қолаверса, жамоа уни ижарага олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Конор жорий мавсум лондонликлар таркибида 21 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва шунча голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!