"Ньюкасл" футболчиси касалхонага ётқизилди

  • 15 декабрь, 18:09
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ньюкасл" марказий ҳимоячиси Дэн Бёрн 14 декабрь куни "Сандерленд"га қарши кечган ўйинда (0:1) жиддий жароҳат олди.

Tecno

Бёрн рақиб билан қаттиқ тўқнашувдан кейин учрашувнинг биринчи бўлими охирида захирага олинди. "Қарғалар" бош мураббийи Эдди Хау ўйин якунлангач, ҳимоячи "нафас олиши қийинлашгани" сабабли касалхонага жўнатилганини маълум қилди.

"Thе Daily Mail" хабарига кўра, Бёрнга қовурға синиши ташхиси қўйилган. У кейинги бир неча ҳафтани ўтказиб юборади.

Жорий мавсумда инглиз барча мусобақаларда 22 та ўйинда битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!