"Ньюкасл" қишда янги дарвозабон сотиб олмоқчи
"Ньюкасл" "Лацио" дарвозабони Томас Стракошанинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, АПЛ клуби 26 ёшли албаниялик посбонни жорий қишки трансферлар даврида қўлга киритмоқчи. Римликлар эса мавсум сўнггида шартнома муддати якунланадиган дарвозабонни сотиб юборишга тайёр.
Томас Стракоша жорий мавсум "Лацио" сафида жами 4 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар