“Ньюкасл” “Реал” ва МЮ қизиқиш билдирган футболчини “йўлдан урмоқчи”

Австриянинг “Зальцбург” клуби ҳужумчиси Беньямин Шешко ёзги трансфер ойнаси пайтида Англия Премьер лигасига кўчиб ўтиши мумкин. "Express" нашри хабарига кўра, "Ньюкасл" футболчи учун асосий даъвогарга айланди.

Аввалроқ Шешкога “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” ҳам  қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “Ньюкасл” Беньяминни ўз сафига қўшиб олиш учун курашишга тайёр.

Ўз навбатида, Шешко Австрия чемпионатини тарк этишга шошилмаяпти. У яна бир мавсум “Зальцбург”да қолиб, кейинги мавсумдан кучлироқ чемпионатга ўтиш борасидаги таклифларни кўриб чиқмоқчи.

Маълумот ўрнида, Беньямин Австрия чемпионатининг дастлабки 3 ўйинида қатнашиб, битта гол ва битта голли узатмани муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!