"Ньюкасл" сафига тез орада грузиялик ёш ҳужумчи келиб қўшилади

CHERY AUTO

"Ньюкасл" тез орада янги футболчига эга бўлади. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида эълон қилинди.

Tecno

Клубга грузиялик ҳужумчи Вахтанг Салиянинг келиши кутилмоқда. Ёш футболчи ўтган кузда инглиз клуби билан шартнома имзолаган эди. Ўша пайтда Салия 18 ёшга тўлгач, "Ньюкасл" учун тўлақонли ўйнай олиши айтилганди.

Ҳужумчи мазкур белгиланган ёшга 30 август куни тўлади. Грузиялик футболчи аллақачон Тбилисининг "Динамо" жамоаси ўйинчилари ва мухлислари билан хайрлашиб бўлди.

Салия ўтган мавсумда грузия клуби сафида 22 та ўйинда 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, форварднинг нархи 800 минг еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!