"Ньюкасл" "янги Неймар" учун катта пул сарфлашга тайёр

Европа клублари “Шахтёр”нинг иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячиси, “украиналик Неймар” номини олган Михаил Мудрикка жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Питменлар" ўз етакчисининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда. "INews" нашри хабарига кўра, Англиянинг "Ньюкасл" клуби Украина жамоасининг "иштаҳаси"ни қондиришга тайёр.

Михаил Мудрик Чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумида ажойиб ҳаракат қилмоқда. "РБ Лейпциг" ва "Селтик"га қарши ўйинларда 21 ёшли ярим ҳимоячи иккита гол урди ва шерикларига иккита самарали узатма берди.

Маълумот ўрнида, "Ньюкасл" айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!