"Ньюкасл" юлдузи "Барселона" устидан ғалаба козонишига ишонмоқда

УEФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк  баҳсида "Ньюкасл" Каталониянинг "Барселона" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. "Қаргалар" форварди Харви Барнс жамоасининг кейинги боскичга чиқиш имкониятлари ҳақида гапирди.

"Олдинга ўтиш имкониятимиз борми? Албатта. Ўтган учрашувда тўпни яхши назорат қилдик ва рақиб ҳужумларини тўхтатдик. Ғалабага жуда яқин эдик. Ҳозир ҳисоб тенг, олдинга ўтишимизга ишонамиз", - дея футболчининг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ўтган учрашувда "Барселона" ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан гол урган еди. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 18 март куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

Абдувалиев Азиз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!