“Ньюкасл”га қайтмоқчи бўлаётган Бенитес жамоани чемпион қиладиган футболчиларни ҳам топиб қўйди

Хитой чемпионатида “Дальян” жамоасини бошқараётган испаниялик машҳур мураббий Рафаэль Бенитес “Ньюкасл”ни қўлга киритган араб шайхларига ўз хизматини таклиф қилди.

Агар “Ньюкасл” янги хўжайинлари расмият ишлари якунланганидан кейин  жамоани испаниялик мураббийга топширса,  Бенитес клубга икки нафар янги ўйинчини олишини айтди.

У янги иш жойига “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз ва “Челси”  ярим ҳимоячиси Росс Барклини олиб келмоқчи.

Бенитес 2016-2019  йиллар давомида “Ньюкасл”ни бошқарган.

“Бунёдкор”нинг собиқ сардори: Англияга бор укам, супер юлдуз бўласан!

Бирдан бойиб кетган “Ньюкасл” супер трансферларни бошлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!