“Ньюкасл”ни Зиданга топширишмоқчи

  • 18 октября, 2021, 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ньюкасл” хўжайинлари ҳамон жамоага юқори малакали мураббий қидирмоқда. Аксарият таниқли мураббийлар саудияликлар қўлига ўтган жамоани олишга қизиқмаяпти ва улардан бир нечтаси таклифга рад жавобини берди.

Tecno

Айни пайтда “қарғалар” ишсиз юрган Зинедин Зиданни бош мураббийликка таклиф қилишни режалаштирмоқда. Саудиялик сармоядорлар қимматбаҳо лойиҳани амалга ошириш учун Зидан муносиб номзод эканига ишонмоқда.

“Реал”дан кетганидан бери ишсиз юрган Зиданнинг ўзи бу лойиҳага қизиқиш билдирмаяпти. Франциялик мутахассис ўз мамлакати терма жамоасини бошқаришни орзу қилмоқда. Бироқ Франция футбол федерация ҳали амалдаги бош мураббий Дидье Дешамни ишдан олмоқчи эмас.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию