Ўзбекистон ўйини муносабати билан Тошкент метроси узоқроқ ишлайди
Тошкент метрополитени 23 июнь куни бир соатга узоқроқ ишлайди. Бу қарор футбол бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ва Португалия терма жамоаси ўртасидаги ўйин муносабати билан қабул қилинди.
Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.
"Мазкур ўйин муносабати билан пойтахтнинг турли ҳудудларида мухлислар оқими кескин ошиши кутилмоқда, — дейилади хабарда. — Йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш ва жамоат транспортининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида метро қатнови бир соатга узайтирилади ва соат 01:00 гача давом этади".
Футбол бўйича жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилмоқда. Тарихда илк бор мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этмоқда. Турнир 19 июл куни якунланади.

Фикрлар