"ОАВ Ямалга катта босим ўтказмоқда"

  • 3 сентябрь, 10:08
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ҳужумчи Ламин Ямалнинг ривожи ҳақида фикр билдирди.

- 16 ёшидан бери терма жамоада ўйнаётган футболчини қадрламоғимиз лозим. У барчасига ўз кучи билан эришди. ОАВ унга жуда катта босим ўтказмоқда ва у умидларни оқлаш учун кўп меҳнат қилиши зарур. Ламин ноёб истеъдод эгаси, бироқ у фақат истеъдоднинг ўзи етарли эмаслигини тушунади - табиий қобилиятлар доимий фидойилик ва ҳаракатлар билан қўллаб-қувватланмаса, ривожланиш имконсиз. У ақлли, маълумотни тез илғайди, бу эса даҳоларга хос хусусият, - дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтирмоқда Испания ОАВ.

4 сентябрь куни "қизил фурия" ЖЧ-2026 саралаш босқичида Болгария терма жамоасига меҳмон бўлади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!