Обамеянг
Ads

"Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг кеча "Манчестер Юнайтед"га (1:1) қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этди ва Англия премьер-лигасининг ўтган 7 та учрашувининг барчасида гол уришга эришди.

Таъкидлаш керакки, 7 та ўйинда 7 та гол бу "канонирлар" рекорди ҳисобланади. Ушбу рекордни 1997/98 йилги мавсумда Денис Бергкамп ўрнатган эди.

Агар габонлик ҳужумчи кейинги учрашувда ҳам гол уришни уддаласа, у ҳолда бу борада яққол рекордчига айланиб олиши мумкин.

Маълумот учун, Обамеянг "Арсенал" сафига 2018 йилнинг январида "Боруссия" Дортмунддан келиб қўшилган эди.