Обамеянг "Арсенал"даги дебют баҳсидаёқ гол урди (видео)
Яқиндагина Дортмунднинг “Боруссия”сидан “Арсенал”га кўчиб ўтган Пьер-Эмерик Обамеянг бугун АПЛнинг 26-турида “Эвертон”га қарши баҳсда “канонирлар” сафида дебют қилди.
Эътиборлиси, Генрих Мхитаряндан голли узатмани қабул қилиб олган габонлик футболчи ушбу тўп оширишини гол билан якунлади ва “Арсенал” сафидаги илк голини киритди.
Айни дамда учрашув давом этмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг “Арсенал” 4:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
Қуйида Обамеянгнинг "Эвертон" дарвозасига киритган голини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар