Обамеянг:
Ads

"Арсенал" клуби хужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Европа лигаси доирасда "Ворскла"га қарши учрашув натижалари (4:2) ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ўйлашимча, биринчи бўлимда ва иккинчи тайм бошида ажойиб ўйин кўрсатиб 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этдик. Бироқ, учрашув якунига бир неча дақиқалар қолганида ўз дарвозамиздан икки маротаба тўп олиб чиқдик.

Албатта, биз Европа лигасида ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Ўтган йил ушбу турнирда ўйна олмаганим сабабли муваффақиятга эришиш менинг мақсадимдир.

Биласизми, АПЛ узоқ давом этадиган турнирдир ва олдинда бизни кўп учрашувлар кутмоқда. ЕЛда тез ҳаракат қилиб беллашувларни мағлубиятсиз ўтказиш даркор. Биринчи учрашув ғалаба билан бошлангани мени қувонтиради, кейинги баҳс ҳам муҳимдир, - дея Обамеянгнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Арсенал" расмий веб-сайти.