Обамеянг “Барселона”дан кетадими?
"Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмери Обамеянг ёзда жамоани тарк этмаса керак.
Каталония клуби "Челси"нинг 33 ёшли габонлик футболчи борасидаги 14 миллион евролик таклифини рад этди, дея хабар беради журналист Тони Хуанмарти. “Кўк-анорранглилар” Обамеянг учун камида 20 миллион евро талаб қилмоқда.
Футболчининг ўзи ҳам "Барса"ни тарк этиш ниятида эмас. Обамеянг 2022/23 йилги мавсумда жамоада қолиб, асосий таркибдаги жой учун курашиш ниятида. “Mundo Deportivo” нашри хабарига кўра, ҳужумчи Каталонияда бахтли ва ўз келажагини бошқа клубда кўрмаяпти.
Обамеянг 2022 йилнинг январидан буён "Барселона" сафида тўп тепади. Ҳужумчининг каталонияликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фикрлар