Обамеянг фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Римнинг "Рома" клуби "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянгнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Todomercadoweb тарқатган хабарга қараганда габонлик ҳужумчини "бўрилар"нинг янги устози бўлиши айтилаётган Антонио Конте жамоада кўришни хоҳламоқда.

Маълумот учун, Обамеянг бу мавсум “Арсенал” сафида 46та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 24та гол ҳамда 8та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!